26 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси кузги-қишги учишлар жадвалига ўтади

Дата: 22:58, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 26 октябрдан бошлаб кузги-қишги учишлар жадвалига ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот авиакомпания расмий сайтида эълон қилинди.

Халқаро рейслар жадвалига бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда. Масалан, қиш вақтлари мавжуд Тошкент-Рига-Нью-Йорк транзит рейсидан ташқари йўлга қўйилган Ригага (Латвия) тўғридан-тўғри рейс жума кунлари амалга оширилади.

Дубайга (БАА) рейслар сони оширилади. Декабр ўртасидан кейинги йил январ охирига қадар дубайга парвозлар ҳафтасига 5 марта амалга оширилади.

Худди шу муддатда Деҳли ва Амритсарга (Ҳиндистон) рейслар кунига икки мартадан йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Урумчига (ХХРнинг Синьцзян-Уйғур автоном тумани) рейслар сони ҳам кўпайтирилади ва сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Чоршанба кунлари Японияга рейс қўйилади.

МДҲ мамлакатларига келадиган бўлсак, Екатеринбургга (Россия) яна бир рейс қўшилади. Учишлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Краснодарга (Россия) қатновчи рейслар сони ўзгармайди, лекин ҳафтанинг бошқа кунларига ўтказилади. Шунингдек, янги Бухоро-Краснодар рейсини, 2 январдан бошлаб Урганч-Волгоград рейсини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Қишки жадвалнинг асосий янгилиги янги Тошкент-Хабаровск рейсидир, у ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади.

Бокуга учишлар (Озарбайжон) ҳафтасига уч маротаба амалга оширилади.

Маҳаллий учишлар жадвалида янги Бухоро-Фарғана рейси пайдо бўлиб, у жума кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, қишки учишлар жадвали 2015 йилнинг 28 мартига қадар амал қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: