27 апрел-1 май орасида Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 27 апрел-1 май орасида Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“27 апрел-1 май орасида Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин. Дарёлар ўзанларидан чиқиб, қирғоқлар ювилиши ва қирғоққа яқин жойларни сув босиши мумкин”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, иссиқ туфайли кўпчилик тоғ дарёларида сув кўпаяди.
“26 апрелда ҳавонинг 30-32° исиши, 27-30 апрелда жалали ёмғирлар сабабли туфайли кўпчилик тоғ дарёларида сув кўпаяди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 26-28 апрелда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида 2200 метрдан баландликда кўчки хавфи мавжуд.