27 июлдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан тўғри рейсларни бажаришни бошлайди
Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 27 июлидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан тўғри рейсларни бажаришни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишидаги учишлар пайшанба кунлари Boeing 787 Dreamliner лайнерларида маҳаллий вақт билан қуйидаги жадвал бўйича қатнайди:
НY 101 Тошкент 08.40’ Нью-Йорк 12.30’
НY 102 Нью-Йорк 15.00’ Тошкент 11.35’ +1 (жума).


