28-30 сентябр ва 1 октябрда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши кутилмоқда
Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – 28-30 сентябр ва 1 октябрда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиши, ер музлаши ва кучли шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“28-30 сентябр ва 1 октябрда Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. 28-30 сентябрда республика бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамолнинг 15-20 м/сгача кучайиши кутилади”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.
Хабар қилинишича, 28-29 сентябрда ҳаво ҳарорати кундузи 15-20° иссиққача пасайиши, 30 сентябр ва 1 октябр кунлари кечаси 3-8° илиқ бўлиши кутилади, баъзи жойларда ҳаво 0° даражагача совуқ тушиши мумкин.
Бундан ташқари, 28-30 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.


