28 августда Ўзбекистон Сенатининг 15-пленар йиғилиши бўлади

Дата: 17:36, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини шу йил 28 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу тўғрисидаги қарор яқинда бўлиб ўтган Сенат Кенгашининг йиғилишида қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сенат матбуот хизматидан хабар қилишларича, пленар йиғилишнинг кун тартибига “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Тижорат сири тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилган.

Ушбу қонунлар давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришни, ишбилармонлик муҳитини яхшилашни, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган.

Шу билан бир қаторда сенаторлар мамлакатнинг бир қатор идоралари раҳбарларининг ҳисоботини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: