3,4 млндан зиёд ўзбек меҳнат муҳожирлари Россияга кирган

Дата: 12:40, 14-11-2018.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Йил бошидан бери 3,4 млндан зиёд ўзбек меҳнат муҳожирлари Россияга кирган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Россия муҳожирлар федерацияси” жамоатчилик ташкилоти маълумотларига таянган ҳолда.

Хусусун, 1 573 791 киши ишлаш мақсадларида кирган.

Ўзбекистондан кейин Тожикистон жойлашган бўлиб, бу ердан Россияга 1 745 554 киши келган, шу жумладан, 790 116 киши иш мақсадларида, Украинадан 347 272 киши иш мақсадларида ва Қирғизистондан 247 658 киши ташриф буюрган.

Муҳожирларнинг кўп қисми Москва (1 249 664), Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти (718 567), Москва вилояти (343 508), Свердловск вилоятини (100 485) афзал кўрмоқда. Шунингдек, Краснодарск ўлкаси, Самара вилояти, Новосибирск вилояти, Ханти-Мансийск АО, Красноярск ўлкаси, Иркутск вилояти, Татаристон ҳам улар орасида оммалашган.

Сурат манбаи: uz.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: