3-4 ноябрда Ўзбекистонда ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 3-4 ноябрда Ўзбекистонда ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“3-4 ноябр кунлари Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда: республика бўйлаб ёмғир ёғиб ўтади, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади. 3 ноябр куни кечқурун ва 4 ноябр куни эрталаб республиканинг айрим туманларида ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги сониясига 17-22 метрни ташкил қилиши кутилмоқда”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.
Шунингдек, 3 ноябр куни кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайишни бошлайди, 4-5 ноябр кунлари ҳаво кечаси 0-2 даража илиқ, вақти-вақти билан 1-2 даража совуқ бўлиши, кундузи эса 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, 3-4 ноябр кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел кетиши хавфи бўлади.