3-7 июлда “Тошкент” РФБда қиймати 10,5 млрд сўмлик 100,5 млн акция сотилди
Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ - 2017 йилнинг 3-7 июл кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 15 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 31 та битим қайд қилиниб, 100,5 млн дона акция 10,5 млрд. сўмга сотилди. Бу ҳақида биржа матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 99,7% тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 4 июл санасида “Savdogarbank” АТБнинг 100 минг дона акцияси билан 10,0 млрд сўм миқдорида тузилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни “Marg'ilon Fayz savdo kompleksi” АЖ эгаллаган ҳолда ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 19,9 минг дона акциялари билан 20,1 млн сўмлик 11 та битим иккиламчи бозорда амалга оширилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Savdogarbank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 95,6%), “Ravnaq-bank” АТБ (4,1%), “Marg'ilon Fayz savdo kompleksi” АЖ (0,2%), “Aloqabank” АТБ (0,1%) ва “Hamkorbank” АТБ (0,02%) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,9%ини ташкил этади.
Фонд биржасида йил бошидан буён 43,5 млрд сўмлик 1382 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 75 та эмитентнинг 1,2 млрд дона қимматли қоғозлари сотилган.
$1=3986,55 сўм