3 декабрда Ўзбекистон сенаторлари тўртинчи пленар йиғилишни ўтказадилар

Дата: 12:22, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – 3 декабрда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (парламент юқори палатаси) тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига давлат бюджети ва 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди Сенат матбуот хизматида.

Бундан ташқари, кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ва эркинлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган тузатишларни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари киритилмоқда.

Улар орасида “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” ги,”Ветеринария тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар бор.

Шу билан бирга, навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: