3 кун ичида Уильям Бернс Марказий Осиёнинг икки энг йирик давлатига ташриф буюради

Дата: 15:14, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уильям Бернс 6-7 май кунлари Тошкентга, 8 май куни эса Астанага ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) АҚШ Давлат департаменти хабарига асосланган ҳолда.
Ўзбекистонда америкалик дипломат мамлакат раҳбари билан учрашади ва унинг билан Афғонистондаги вазият, ҳудудий сиёсат, иқтисодий ва гуманитар масалаларни муҳокама қилади.
Қозоғистонда эса Бернс Украина ва Афғонистондаги вазият, Қозоғистоннинг БСТга кириши ва ҳудудий иқтисолий интеграцияни мустаҳкамлаш йўлидаги биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашади.
АҚШ матбуоти маълумотларига кўра, Бернс жорий йилнинг кузида истеъфога чиқиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: