3 ноябрда Тошкентда МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 15:12, 27-09-2017.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – 3 ноябрда Тошкентда МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ҳамдўстлик Ижроя қўмитасининг матбуот хизмати.

3 ноябрда Тошкентда МДҲ ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади”, - дейилади Ижроя қўмитаси сайтида эълон қилинган маълумотда.

Аввал хабар қилингани каби, давлат раҳбарлари жаҳон ҳамжамиятининг халқаро картелларга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳақида баёнот қабул қилиш ниятидалар. Шунингдек, қатор ҳужжатлар, жумладан, МДҲ раҳбарлари кенгаши ва ҳукуматлар кенгаши ўртасидаги ваколатларни белгилаб қўйиш, МДҲ Ташқи ишлар вазирликлари кенгаши, ҳамдўстлик Иқтисодий кенгаши тўғрисидаги низомларни қабул қиладилар.

Шунингдек, МДҲ давлатларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши кураш ҳақидаги шартномани имзолаш режалаштирилмоқда. Рўйхатларнинг тан олиниши тегишли иккитомонлама ва кўптомонлама битимларни имзолаш йўли билан амалга оширилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ҳужжат оммавий қирғин қуроллари тарқалишига қарши кураш, мамлакатдан ташқарига ноқонуний олиб чиқилган мулкларни мусодара қилиш ва қайтариш чора-тадбирларини ҳам кўзда тутади. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши МДҲ давлатларининг шартнома базасини терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўзгарган халқаро универсал стандартларга мувофиқлаштиришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: