3 октябрда Тошкент халқаро туристик кўргазмаси бошланади

Дата: 16:56, 28-09-2018.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 3-5-октябр кунлари Ўзбекистон пойтахтида “Буюк Ипак йўлида туризм” 24-Тошкент халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан хабар беришларича, Жорий йилда Таиланд қироллиги, Цингапур, Миср, Малайзия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Корея, Туркия, Хитой, Россия ва бошқа давлатлардан бўлган компаниялар кўргазмада иштирокларини тақдиқлашди.

“Ўзэкспомарказ” МКМда “Ҳунармандлар шаҳарчаси” лойиҳаси, мамлакат ҳудудидаги театр ва музей стендлари, “Шарқ бозори”, “Рассомлар хиёбони” каби миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон дизайнерлари дефилеси ва бошқалар жой оладиган халқаро ва миллий павильонлар бўлади.

Миллий павильонда Ўзбекистон ҳудудларининг маданияти, туристик салоҳиятини намоён этувчи тақдимотлар намойиш қилинади.

Халқаро павильонда Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро авиякомпаниялар, таълим муассасалари, сайёҳлик ва курорт йўлланмалари, сайёҳликнинг турли (суғурта, тиббиёт, вино туризми, иш бўйича турлари) бўйича стендлар жой олади.

Кўргазма давомида Буюк Ипак йўлига саёҳат мақсадида “Ипак йўли мазаси” номли ўзбек миллий таомлари фестивали ҳам бўлиб ўтади. Очиқ майдонда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ошхонаси шедеврларини татиб кўриш ва баҳо бериш учун 10дан ортиқ тематик майдончалар жой олади.

Жорий йилда Hosted Buyers дастурида 22 хорижий давлат – Латвия, Полша, Туркия, Таиланд Қироллиги, Қизғизистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Бельгия, Голландия, Греция, Франция, Германия, Япония, Испания, Италия, Хитой, Белорусия, Саудия Арабистони, Уммон ва Исроил давлатларидан 50дан ортиқ хорижий ОАВ вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма доирасида хорижий ОАВ вакилларининг Самарқандга саёҳати уюштирилади.

Сурат манбаи: из https://capress.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: