3 ойда Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан 15 тожикистонлик чиқариб юборилди

Дата: 11:28, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ– 2016 йилнинг 3 ойида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан 15 тожикистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлик учун чиқариб юборилди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“2016 йилнинг 3 ойида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан 15 Тожикистон ва 37 Қирғизистон фуқаролари мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлик учун чиқариб юборилди”, - деб ёзади ўзбек ОАВ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосланган ҳолда.

 Юқоридаги муддатда МДҲ мамлакатларининг жами 80 фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилган.

2016 йилнинг 1-чорагида Фарғона вилояти чиқиш, кириш ва фуқароларни рўйхатдан ўтказиш бўлимига 921 россиялик, 572 қирғизистонлик ва 555 тожикистонлик, жами 2,2 минг МДҲ мамлакатлари фуқаролари вақтинчалик рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилганлар.

 Паспорт режимини текшириш тадбирлари давомида  МДҲ мамлакатларининг 182 фуқаролари вақтинчалик рўйхатсиз, ўтказиб юборилган рўйхат билан яшаётгани аниқланган.

Юқорида аниқланган фактлар юзасидан тегишли жазо чоралари, жумладан, жарималар солинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: