3 сентябрда Ўзбекистонда спорт ва ҳаваскор овчилик мавсуми бошланди

Дата: 15:43, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – 3 сентябрда Ўзбекистонда 2016-2017 йилги спорт ва ҳаваскор овчилик мавсуми бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, овчилик мавсумида Давлат биологик назорати спорт ва ҳаваскор овчилик устидан назоратни кучайтиради.  

Спорт, ҳаваскор ва саноат овчилиги муддатлари, овлашга рухсат этилган ҳайвонлар ва овни ўтказиш қоидалари Ўзбекистон ҳудудида овчилик ва балиқчилик қоидалари асосидаги қонунчилик билан тартибга солинди.

 “Барча овчилар зарур рухсат берувчи хужжатларини тартибга солишлари зарур. Ёввойи ҳайвонларни овига рухсат олган овчининг ёнида шахсини тасдиқловчи хужжат, овчилик билети бўлиши, ўқ отувчи қуролдан фойдаланилганда уларни сақлаш ва олиб юриш учун зарур хужжатлар бўлиши зарур”, - дейилади хабарда.

 Ов мавсум даврида ёввойи ҳайвонларни овлаш квоталаридан фойдаланиш доимий  равишда тегишли ташкилотлар томонидан кузатилиши, уларнинг натижалари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик оламини қўриқлаш ва ундан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекциясига топширилиши ҳам таъкидлаб ўтилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 5 давлат ўрмон хўжаликлари ва 40 ортиқ овчилик ва балиқчилик хўжаликлари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: