3 йилда Сурхандарёда 67 минг гектардан зиёд пахта майдонлари қисқартирилади

Дата: 15:28, 08-11-2016.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 2019 йил охиригача Сурхандарё вилоятида 67 минг гектардан зиёд пахта майдонлари қисқартириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.  

“Пахтадан бўшаётган ерларда сабзовотлар (39 108 га), картофель (5 209 га), интенсив боғлар (9 702 га), озуқа екинлари (5 220 га), ёғ олинадиган экинлар (4 935 га) ва бошқа экинларни (2 876 га) етиштириш режалаштирилмоқда”, - дейилади хужжатда.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бунинг натижасида 2019 йилда пахта йиғиб олиш ҳажми 64,8 минг тоннага қисқаради ва қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш ҳажми ошади.

Бундан ташқари, келаси йилда ҳукумат 8 770 гектар эски ва самарасиз боғ ва узумзорларни кесиб ташлашни топширди. Бундан 4 146 гектарини эски ва самарасиз боғлар ва 4 624 гектарини узумзорлар эгаллаган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: