3 йилда Ўзбекистонда 1,1 минг локализация лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 25 января. ЎзТАГ – Яқин 3 йилда Ўзбекистонда 1,1 минг локализация лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда, бундан 600 зиёди янги лойиҳалар бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган медиаҳафталик доирасида иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоиловнинг чиқишига асосланган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, 2016 йил декабрида мамлакатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 йилга мўлжалланган янгиланган маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлади. Унда маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар кўзда тутилган.
“Шунингдек, Ўзбекистонда минерал хом-ашё ресурсларини қайта ишлаш бўйича беш йилга мўлжалланган 8та дастур қабул қилинган эди. Уларга умумий қиймати $40 млрд атрофида бўлган жами 600дан ортиқ инвестицион лойиҳалар киритилган”, - деб таъкидлади Исмоилов.
Вазир ўринбосарининг фикрига кўра, уларнинг амалга оширилиши 2021 йилга келиб саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 1,5 бараварга ошришга имкон беради. Натижада, ЯИМда саноат улуши 33,6%дан 36%га, қайта ишловчи тармоқлар улуши 80%дан 85%га етади.