30 августда Euronewsда “Ўзбекистондан мактублар” дастурининг биринчи қисми эфирга чиқади

Дата: 16:10, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – 30 августда Euronewsда “Ўзбекистондан мактублар” дастурининг биринчи қисми эфирга чиқади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” МК матуот хизматига аосоланган ҳолда.

“Euronews ахборот агентлиги Postcards дастурлари доирасида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меъросини ёритишда давом этмоқда. Жорий йилнинг 30 августида Euronews телеканали эфирига “Ўзбекистондан мактублар” дастурининг биринчи қисми  телекомпания билан ҳамкорликнинг янги босқичи доирасида узатилади”, - дейилади хабарда.

Трансляция жорий йилинг 4 сентябригача амалга оширилади.

Трансляцияларнинг тўлиқ жадвали (маҳаллий вақтда) “Ўзбектуризм” МК сайтида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: