30 июнда ўзбекистонликлар Facebook орқали АҚШга визалар олишга доир саволлар беришлари мумкин бўлади

Дата: 09:50, 24-06-2016.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ - 30 июнда ўзбекистонликлар Facebook орқали АҚШга визалар олишга доир саволлар беришлари мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Чоршанба, 30 июн соат 15:00дан 16:00гача АҚШ элчихонасининг вице консули  Ладислав Беранек ва консуллик бўлимининг бошқа ходимлари “АҚШга суҳбатдан ўтишсиз ноиммиграцион виза олиш учун мурожаатлар дастури” тўғрисида веб чат ўтказадилар”, - дейилади Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Facebookдаги расмий саҳифасида жойлаштирилган хабарда.

Жаноб Беранек ва унинг ҳамкасблари ушбу дастур бўйича саволларга жавоб беришдан мамнун бўлишлари таъкидланган. Шу билан бирга, улар шахсий характердаги саволларга жавоб бермайдилар.

Саволлар 30 июн кундуз соат 12:00дан бошлаб берила бошлаши мумкин. Уларни АҚШ элчихонасининг Facebookдаги саҳифасидаги махсус ҳавола орқали ўтиб бериш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: