30 мартда Тошкентда учинчи Халқаро жаз фестивали бошланади

Дата: 19:57, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 30 мартда Тошкентда ЮНЕСКО ваколатхонаси шафелигида учинчи Халқаро жаз фестивали бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Анъанага мувофиқ, ўзбек ва хориж жаз мусиқачилари турли саҳналарда чиқишлар қиладилар. Фестиваль Халқаро жаз кунига бағишланган.

Уни ташкил қилишда республика маданият вазирлиги, Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Ботир Зокиров номидаги эстрада симфоник оркестри, “Илҳом” театри қатнашмоқда. Фестиваль ғояси Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Латвия, Туркия, Швейцария ва Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари томонидан қўллаб қувватланган. 

Фестивалдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва хорижий жаз мусиқачиларига Тошкент ва мамлакатнинг турли шаҳарларида турли тадбирлар ўтказиш орқали ушбу универсал тинчлик тили ва ўзига хос маданий ҳодисани байрам қилишдан иборат.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: