30 минг атрофида Ўзбекистон фуқаролари янги йил байрами кунлари туристик саёҳатларга чиқдилар

Дата: 14:17, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Янги йилнинг биринчи кунларида 30 минг атрофида Ўзбекистон фуқаролари республиканинг тарихий шаҳарлари бўйлаб туристик саёҳатларга чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат туризм қўмитаси маълумотига кўра, Янги йил арафасида Ўзбекистон президентининг ички сайёҳликни рағбатлантириш ва кишилар учун арзон саёҳатларни ташкил қилишга қаратилган қарори чиққан эди.

2018 йилнинг 1-3 январи орасида 23 минг ўзбекистонликлар, шу жумладан, вазирлик, муассасалар ходимлари, ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мамлакатнинг туристик объектларига ташриф буюрдилар.

Шунингдек, меҳмонхоналардан олинган маълумотларга кўра, 7 минг атрофида якка туристлар ҳам чегирмалардан фойдаланиб, мамлакат бўйлаб саёҳат қилмоқда. 

Сурат манбаи: http://central.asia-news.com/en_GB/articles/cnmi_ca/features/2017/04/17/feature-01

Янгилик билан ўртоқлашиш: