30 йил олдин йўқолиб қолган канадалик кимлигини эслаб, уйига қайтиб келди

Дата: 20:47, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – 30 йил олдин дом-дараксиз йўқолиб қолган Канада фуқароси кимлигини эслаб қолиб, уйига қайтиб келди. Бу ҳақида ВВС рус хизмати хабар бермоқда.
“Эдгар Латулип Онтариодаги ногиронлар уйидан йўқолиб қолганида 21 ёшда эди. Унинг онгида нуқсон бўлиб, дунёқараши 12 ёшли боланики билан тенг”, - дейилади жума кунги хабарда.
Канада полициясининг тахминига кўра, у автобусга ўтирган ва шундан кейинги барча воқеалар хотирасидан ўчиб кетган.
Ўтган 30 йил давомида Латулип Ниагара ҳудудида турли исмлар билан яшаган.  
Лекин охир бир куни хотираси тикланиб, ўзининг ҳақиқий исми шарифини эслаб қолган. ДНК тести унинг шахсини тасдиқлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: