31 мартда Тошкентда парламент юқори палатасининг бешинчи ялпи йиғилиши ўтказилади
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – 31 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.
“Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунлар, шу жумладан, “Парламент назорати тўғрисида” ги, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги (янги таҳрири), айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади”, - деб таъкидлашди парламент юқори палатаси матбуот хизматида.
Шунингдек, сенаторлар мамлакатнинг айрим идоралари ва муассасалари ҳисоботларини тинглайдилар, Сенатнинг прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссияси таркибини тасдиқлайдилар.