34 ойдан кейин Ўзбекистон автомобиль шиналари импортини тўхтатиши мумкин
Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 34 ойдан кейин Ўзбекистон Россия ва Хитойдан автомобиль шиналари импортини тўхтатиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида яқинда РИА Новости хитойнинг Poly Technologies Inc. Компаниясидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилди. Ушбу ширкат “Ўзкимёсаноат” давлат-акционерлик компанияси билан шартномага мувофиқ заводни тўлиқ қуриб битказади.
Янги завод Тошкент вилоятида “Резинотехника” ОАЖ (Ангрен шаҳри) асосида қурилади ва $200 млнга тушади. Бу ерда йилига 3 млн автомобиль шиналари, 200 минг қишлоқ хўжалик шиналари ва 100 минг погон метр конвейер лентаси ишлаб чиқарилади. Қурилиш 34 ойда якунланади.
Лойиҳани молиялаштириш “Ўзкимёсаноат”нинг ўз маблағлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити, хорижий маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Маълумот ўрнида Ўзбекистонда шиналар ишлаб чиқарилмайди ва тўлиқ Россия ва Хитойдан келтирилади. Собиқ Иттифоқ даврида “Резинотехника” мамлакатдаги энг йирик резинатехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бўлган.