350 зиёд хорижий компаниялар Ўзбекистоннинг аграр маҳсулотлари билан танишди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 350 зиёд хорижий компаниялар вакиллари Ўзбекистоннинг II Озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ярмарка ташқи савдо вазирлиги томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбеқозиқовкатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” компанияси томонидан ташкил этилди.
Ташкилотчиларнининг маълумотига кўра, унда АҚШ, Сингапур, Жанубий Корея, Япония, Россия, Украина, Беларус, Австрия, Швеция, Швейцария, Португалия, Саудия Арабистон, БАА ва бошқаларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Халқаро кўргазмада республиканинг барча ҳудудларидан 150дан ортиқ мева-сабзавот таъминотчилари ва қайта ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этгани маълум қилинган.
Кўргазманинг асосий мақсадлари – мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган хорижлик ҳамкорларини Ўзбекистоннинг салоҳияти билан таништириш, бу ерда етиштирилаётган экологик тоза маҳсулотларни намойиш қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш кабилардир.
Ярмаркада Ўзбекистонда етиштириладиган ҳўл, қуруқ ва қайта ишланган мевалар, сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар, шунингдек, зираворлар, ёнғоқлар, ичимликлар, қалоқлаш технологиялари, транспорт хизматлари ва логистика каби кўплаб бўлимлар фаолият юритди.
Эслатиб ўтамизки, II Озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмаси 6-8 сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтди.