369 Ўзбекистон фуқароси Ямандан Россия кўмагида эвакуация қилинди
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 369 Ўзбекистон фуқароси Ямандан Россия кўмагида эвакуация қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу маълумотлар РФ ТИВ расмий вакили Александр Лукашевич томонидан Москвада ўтказилган брифингда маълум қилинган.
Унинг сўзларига кўра, хавфли ҳудудий низо шароитларида ўтказилган гуманитар операция давомида 2015 йилнинг 31 мартидан 23 апрелга қадар Яман Республикасидан 1,7 минг киши олиб чиқилди. Жумладан, Россия ҲДК кемаларида 351 киши, 10 авиарейслар орқали 1,436 киши олиб чиқиб кетилди.
А.Лукашевичнинг таъкидлашича, низо ҳудудидан эвакуация қилинганлар орасида 400 ошиқ россиялик, МДҲ 700 зиёд фуқаролари бор (Ўзбекистондан 369, Тожикистондан 135, Украинадан 95, Беларусдан 43, Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжондан бир неча кишидан бор).
“587 киши олис хориж мамлакатлари фуқароларидир (АҚШ – 46, Яман – 250, Сурия – 32, Куба – 31, Польша – 29, Миср – 24, Германия – 7, Ливия – 7, Буюк Британия – 6, Сербия – 6, Эстония – 6, Канада – 2, Колумбия – 2, шунингдек, Македония, Баҳрейн, Босния ва Герцеговина, Индонезия, Литва, Ливан, Саудия Арабистони, Сомали, Эфиопия ва бошқалар фуқаролари)”, - деб қўшимча қилди у.