4-9 июлда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 45° иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 17:24, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 4−9 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали жанубдан (Эрон) иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“Республикада ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4−6° юқори бўлган ҳаво кузатилади. Кундуз кунлари ҳарорат 38°- 43°гача қизийди”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса хаво 44° - 45°гача кўтарилади, гармсел эсиши эҳтимоли мавжуд.

Бундан ташқари, ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 4−9 июл кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидаги музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари келиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: