4 ой ичида Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми 34,1% пасайиб, $615,6 млнни ташкил қилди
Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 4 ойи ичида Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 34,1% пасайиб, $615,6 млнни ташкил қилди, деб хабар беради сешанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“2015 йилнинг 4 ойи ичида Тожикистонга жисмоний шахслар банк тизими орқали $615 млн 600 минг ўтказилди, бу 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда $318 млн 600 минг кам”, - деб хабар қилади Тожикистон миллий банки (ТМБ).
Хусусан, 2015 йилнинг апрелида жисмоний шахслар томонидан банк тизими орқали Тожикистонга $201 млндан ошиқ пул ўтказилган. Бу жорий йилнинг мартидагига қараганда 23,4% кўпдир.
2014 йил январ-апрелда хусусий шахсларнинг республикага пул ўтказмалари ҳажми $934,2 млнни ташкил қилди.
Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми пасайиши асосан мамлакатнинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорлари, асосан, Россиядаги молия-иқтисодий таназзул билан боғлиқ.
Пул ўтказмалари умумий ҳажмида кўрсатилган муддатда россия рубли улуши 79,1%, АҚШ доллари улуши эса 19,8%, евроники 1,1% тенг бўлди.