4 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатида 391 лойиҳа амалга оширилади

Дата: 15:38, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – 4 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўп маротаба оширмоқчи, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунинг учун озиқ-овқат саноатида 391 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, 2 мингдан ошиқ замонавий музхоналар қуриш, бу ерда камида 1,3 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш, музхоналарнинг сақлаш ҳажмларини 2 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Бир вақтнинг ўзида логистика тармоқлари ҳам ривожлантирилади”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ҳукуматининг яқин ва узоқ истиқболдаги ҳаракатлар дастурида.

Ҳукуматнинг баҳоларига кўра, аграр соҳада юқорида кўрсатилган чораларни амалга ошириш 2015-2019 йилларда озиқ-овқат ҳавфсизлигини мустаҳкамлаш ва республикани асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир бўлган ушбу маҳсулотлар экспортини сезиларли даражада оширишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: