40 даражадан ошиқ жазирама Ўзбекистонда ҳафта охиригача давом этади

Дата: 13:33, 14-07-2015.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-5 даража юқори иссиқ Ўзбекистонда ҳафта охиригача давом этади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“12-19 июл кунлари Ўзбекистон бўйлаб кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-5 даража юқори бўлган иссиқ об-ҳаво ҳукм суради. Кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, мамлакат жануби ва чўл ҳудудларида 44 даражагача исийди”, – дейилади Ўзгидромет хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: