47 Ўзбекистон фуқароси автобус бузилиши сабабли Астана-Павлодар трассасида 13 соат ўтказдилар
Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 447 Ўзбекистон фуқароси автобус бузилиши сабабли Астана-Павлодар трассасида 13 соат ўтказдилар, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.
“Астана-Павлодар трассасида Новосибирскдан Тошкентга кетаётган автобус бузилгани сабабли тўхтаб қолгани ҳақида сигнал соат 13да келиб тушди (30 ноябрда – ЎзТАГ). Бригадамиз воқеа жойига 40 дақиқадан кейин етиб келди. Бу вақтга келиб кишилар, жумладан, 5 ёшли гўдак трассада 8 соат ўтказган эди. Шифокорлар кишиларни кўриб чиқиб, баъзиларда енгил совуққотишни аниқлашди ва ёрдам кўрсатишди”, - деб хабар қилди Павлодар вилояти ҳалокатлар тиббиёти маркази ходими Анатолий Морозовский.
“Бахтимизга ушбу ҳудудда шу пайтларда бўладиган совуқлар йўқ, ва йўловчилар иссиқлик пунктига боришдан бош тортдилар. Шу сабабли автобус таъмири якунланишини кутиш қолди, бу иш яна 5 соатдан кейин тугалланди”, - деб аниқлаштиришди марказда.
ҲТМ автобус йўлида эсон-омон давом этишини кузатиб қолишди.


