5,5 мингдан ошиқ ўзбекистонликлар Умрага бориб келдилар

Дата: 11:15, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - 9 февралдан 2 апрелга қадар “Умра” мавсуми доирасида 5516 ўзбекистонлик зиёратчи Саудия Арабистонига зиёратга бориб келдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Зиёратчиларни ташиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Тошкент-Жидда-Тошкент” йўналишида 26 чартер рейсларини амалга оширди. 6 июлдан 20 июлга қадар зиёратнинг иккинчи босқичи ўтказилади. Шу даврда Саудия Арабистонига яна 670 Ўзбекистон фуқароси зиёратга жўнаб кетади”, - деб таъкидлашди ҳукумат қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: