5-6 октябрда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – 5-6 октябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Президентининг 5-6 сентябр кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон президентининг матбуот хизматида.
Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрадилар. Музокаралар якунлари бўйича президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор иккитомонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.