5-6 сентябрда Мирзиёев Қирғизистонда давлат ташрифи билан бўлади

Дата: 18:12, 04-09-2017.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида ҳамкасби Алмазбек Атамбоев билан бирга иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор хужжатларни имзолайди, деб хабар беради душанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ).

ҚР президенти маъмуриятидан хабар беришларича, Ш.Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи 5-6 сентябр кунлари бўлиб ўтади. У Қирғизистон президенти, бош вазир Сапар Исаковлар билан учрашади. Қирғизистон келишувларни қабул қилиш бўйича ички давлат тартибларини тайёрлаб, якунига етказди.

“Чегараолди ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга асосий урғу берилади. Якуний хужжат сифатида қўшма баёнот қабул қилинади. Унда тарафларнинг ҳамкорликни ривожлантиришга доир режалари акс этади”, - дея маълум қилишди қирғиз давлати раҳбари маъмуриятида.

Ш.Мирзиёев Қирғизистонга президент сифатида илк марта ташриф буюриши қайд этиб ўтилган. Сўнгги бор у қўшни республикага 2000 йилда ташриф буюрган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: