5-9 ноябр кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда

Дата: 14:48, 04-11-2014.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 5-9 ноябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 5-9 ноябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Ушбу кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (6-9 ноябр кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлиб ўтади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3°гача совуйди, кундузлари 3-8° иссиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги эса 15-20 м/сга чиқади. Тоғларда кучли қор ёғади, кўриш ёмонлашади, республиканинг тоғолди туманларида эса сел келиши ҳафи бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: