5 апрелдан бошлаб миллий авиакомпания Тошкентдан Лахорга уча бошлайди

Дата: 16:58, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – 5 апрелдан бошлаб Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Тошкентдан Лахорга (Покистон) уча бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент-Лаҳор- Тошкент маршрути бўйича доимий рейсларни амалга оширади. Самолёт Ўзбекистон пойтахтидан чоршанба ва пайшанба кунлари навбати билан соат 10.30 ва 22.40 учадию

Лахордан Тошкентга рейслар эса чершанба ва жума кунлари навбати билан соат 23.55 ва 10.15да амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: