5 ойда Ўзбекистонда суғориладиган ерларни яхшилашга 64,6 млрд сўм сарфланди
Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш жамғармаси томонидан қурилиш ва реконструкция объектларида 64,6 млрд сўм атрофида капитал киритмалар ўзлаштирилди. Бу, 2014 йилнинг муқобил кўрсаткичлардан 62% ошиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 469,3 км коллектор-дренаж, 87,6 км ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи, 28 вертикал дренаж скважинаси, 353 кузатув скважинаси ва 7 гидротехник қурилмалар реконструкция қилинди ва қурилди.
Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари 53,4 млрд сўмга молиялаштирилди. Уларни бажаришга 490 механизм ва 1,196 минг ишчи жалб этилди.
1 июн ҳолатига келиб, 149 лойиҳалар, жумладан, 106 янгидан бошланадиган ва 43 давом этувчи объектлар бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда 146,4 млрд сўмлик ишларни якунлаш режалаштирилган. Жумладан, 760,6 км очиқ, 283,1 км ёпиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 6 мелиоратив насос станциялари, 169 вертикал дренаж скважиналари, 44 гидротехник қурилмалар, 2,7 км инспекторлик йўллари ва 1,081 минг дона мелиоратив кузатиш скважиналари ҳақида гап кетмоқда.