5 ойда “Ўзсаноатқурилишбанк” активлари 17,5% ўсди

Дата: 10:10, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 июн ҳолатига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банкининг ялпи активлари 771,7 млрд сўмни ташкил қилиб, йил бошидагига қараганда 44,1 млрд сўмга кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) молия муассасаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Банк низом капиталининг миқдори 620,99 млрд сўмга, активлари миқдори 7 трлн 706,4 млрд сўмга етиб, 2015 йил бошидагига солиштирганда 1,76 трлн сўм ёки 16,2% кўпайди.

Банкнинг кредит маблағлари 6,301 трлн сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 1 трлн 23,7 млрд сўм ёки 19% ошди. Уларнинг асосий қисми иқтисодиёт реал тармоғига берилган.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ўзбекистоннинг энг йирик банкларидан биридир. Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига келиб унинг 44 филиалларида 40 минг хўжалик субъектлари ва 960 минг жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилмоқда. Бугунда банк тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассалари, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пункти фаолият юритмоқда.

$1=2541,65 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: