5 йил ичида ўзбек банклари 173 банкрот корхонани қайта тиклаганлар

Дата: 11:21, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Кейинги 5 йил ичида Ўзбекистон тижорат банклари аукцион ва конкурс савдоларида 173 банкротга учраган ва иқтисодий ночор корхоналарни сотиб олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корхоналар ички ва ташқи бозорларда юқори ликвидликка эга бўлган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши мумкин бўлган замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Ишлаб чиқариш циклини тезкор жорий этиш мақсадларида тажрибали бошқарувчилар, шу жумладан, хориждан жалб қилинди. Банклар ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни қайта тиклашга жами 569,1 млрд сўм сарфладилар. Натижада қайта тикланган корхоналарда 2,78 трлн сўмликдан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, шундан $728,5 млн сўмлик маҳсулотлар экспорт қилинди”, - деб таъкидлашди мамлакат Марказий банки матбуот хизматидан.
Бугунда 116 корхона янги эгаларига сотилди. Уларда 20 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: