5 йилда Наманган вилоятида 200 ошиқ ННТ ташкил қилинди

Дата: 16:12, 15-07-2015.

Наманган. 15 июл. ЎзТАГ – Бугунда Наманган вилоятида 520 нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Бу рақам 2010 йилдагидан (312) 208тага кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Наманганда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш бўйича мустақил институтнинг (ФЖШММИ) вилоят бўлими томонидан ташкил этилган семинарда очиқланди.

ФЖШММИ маълумотларига кўра, 2014 йилда вилоят ННТ томонидан 14 лойиҳа амалга оширилди. Бу лойиҳаларга парламент ҳузуридаги ННТ қўллаб-қувватлаш жамоатчилик жамғармаси ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари томонидан 200 млн сўм маблағи сарфланди.

Семинар доирасида Наманган ННТ ижтимоий йўналишдаги лойиҳалар учун давлат грант конкурслари ҳақида маълумотлар олдилар. Хусусан, лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар ҳажми 15 млндан 25 млн сўмга қадар кўпайтирилгани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 8,1 минг ННТ фаолият юритиб, бу 2013 йилдагидан 16% кўпдир. 2015 йил 1 январдан бошлаб ННТ давлат рўйхатидан ўтказишда олинадиган бож ставкаси 5 бараварга, уларнинг рамзларини рўйхатдан ўтказишда олинадиган бож миқдори 2,5 каррага камайтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: