5 йилда Ўзбекистон фармацевтика тармоғи қиймати $223 млндан зиёдлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Яқин 5 йилда Ўзбекистон фармацевтика тармоғи корхоналари янги қувватларни яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича қиймати $223 млндан зиёдлик 67 лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Барча лойиҳалар жорий йилнинг сентябрида тасдиқланган 2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган. Бу чора тадбирлар аҳоли ва тиббиёт муассасаларида эҳтиёж юқори бўлган импорт ўрнини босадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни 2,5 баробар ошириш имконини беради”, - деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат”да.
Таъкидланишича, маҳаллий хом-ашё, жумладан, доривор ўтлар асосида дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобидан фармацевтика маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, уларни тиббиёт амалиётига жорий қилиш долзарб масала ҳисобланади.