5 йилда Ўзбекистон текстил саноатини модернизация қилишга $1 млрд атрофида инвестиция қилинади

Дата: 16:17, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2015-2020 йилларда Ўзбекистон текстил саноатини модернизация қилишга $1 млрд атрофида инвестиция қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекенгилсаноат” компаниясининг Тошкентда ўтган ҳафта якунланган Халқаро пахта ярмаркасида эълон қилнган маълумотларига асосланган ҳолда.

Дастур пахта толасини ички қайта ишлашни ҳозирги 44% 2020 йилда 70% етказиш ва текстил маҳсулотлари экспортини $800 млндан $1,5 млрдга етказишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамизки, йилига Ўзбекистонда 3,5 млн тонна пахта ва 1-1,2 млн тонна пахта толаси олинади. Кейинги 10 йилги мамлакатда ички пахта истеъмоли 15%дан 40%гача ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: