5 йилда Ўзбекистонда қиймати $9,8 млрдлик 150 инфраструктура лойиҳалари амалга оширилади
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2019 йилларда инженер-коммуникация ва йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури доирасида қиймати $9,8 млрдлик 150 инфраструктура лойиҳалари амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Истисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, лойиҳалар билан пастволтли тарқатиш тармоқлари ва электр таъминоти объектларини модернизациялаш, энг аввало, қишлоқ жойларда, электроэнергияни ишончли равишда етказиб бериш, иқтисод тармоқларида замонавий информацион технологиялар ва коммуникация тармоқларини жорий қилиш, темир йўл ва авиация транспортининг моддий-техника базасини ривожлантириш, автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, ичимлик суви ва аҳоли пунтларини санитар тозалаш тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилишни кўзда тутади.
Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 5,628 трансформатор пункти, 25 минг кмдан ортиқ электрузатиш линиялари қурилади ва реконструкция қилинади, аҳолининг мобиль алоқа билан қамров даражаси 90% етади, оптик тола алоқа линияларининг умумий узунлиги 28,5 минг кмгача (1,7 бараварга) кўпаяди.
Бундан ташқари, дастурда электрлаштирилган темир йўлларини 34%дан 51%гача кўпайтириш, “Тошкент-4” пассажир терминалини ишга тушириш кўзда тутилган.
Янги сув тизимларининг ишга туширилиши натижасида аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таминланганлик даражаси шаҳарда 90%, қишлоқларда 85% етади.
Давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишдан ташқари 1,952 км шаҳар ва қишлоқ кўчалари капитал таъмирланади. Шунингдек, 4,049 км қишлоқлараро автомобиль йўллари таъмир қилинади.
2016 йил охиригача 302 трансформатор пунктлари ва 320 км электр линиялари қуриш, иккинчи Боинг-787-800 самолётини етказиб бериш, Talgo-250 электропоездини сотиб олиш, 512 км автомобиль йўлларини реконструкция қилиш кўзда тутилган.
Иқтисодиёт вазирлиги томонидан дастурни амалга оширишни мониторинг қилиш тартиби жорий этилган.