50 мингдан зиёд мусулмонлар Тошкентнинг марказий масжидида Ҳайит номозини ўқидилар
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 50 мингдан зиёд мусулмонлар Тошкентнинг марказий масжиди бўлган “Хаст-Имом”да Ҳайит номозини ўқидилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Мусулмонлар бошқармаси ахборот хизматига асосланган ҳолда.
“Жорий йилда “Хаст-Имом” масжиди ўтган йиллардагидан кўра анча гавжум бўлди. 50 мингдан зиёд мусулмонлар бу ерда Рамазон Ҳайит номозини ўқидилар ва бир бирларини байрам билан чин дилдан қутладилар”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармони билан чоршанба, 6 июл куни дам олиш куни деб эълон қилинган.
Рамазон ҳайит – Ўзбекистондаги асосий диний байрамлардан бири бўлиб, муқаддас Рамазон ойида мамлакатнинг минглаб масжидларида Хатми Қуръон тадбирлари ўтказилди, таровеҳ номозлари ўқилди. Мусулмонлар Қуръони-каримни тўлиқ тинглаб, Яратгандан тинчлик ва фаровонлик сўриб ибодат қилиш имкониятига эга бўлдилар.