51 ўзбекистонлик Қозоғистонда носоз автобусдан қутқариб олинди
Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – 51 ўзбекистонлик Қозоғистонда носоз йўловчи автобусидан қутқариб олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚР ички ишлар вазирлигининг фавқулодда ҳолатлар бўйича қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.
“10 феврал соат 04.00да Оқтўба вилоятининг Самара-Чимкент автойўлининг 668 кмда ФҲД Тезкор қутқарув отряди қутқарувчилар томонидан техник носоз Setra йўловчи автобусидан Саритогой қўғонидаги “Жолсерик” кемпингига 51 киши эвакуация қилинди. Булардан 51 киши Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир”, - дейилади қўмита хабарида.
Қайд этилишича, эвакуация қилинганлар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.
Сурат манбаи: https://www.inform.kz