6 февраль куни Тошкентда Олимпия бирдамлиги халқаро ўйинлари бошланади

Дата: 12:14, 26-12-2019.

Тошкент. 26 декабрь. ЎзТАГ – 6 февраль куни Тошкентда Олимпия бирдамлигининг халқаро ўйинлари бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"6 февралдан 9 февралгача Тошкентда "Олимпия бирдамлиги халқаро ўйинлари" ва Осиё ўсмирлар чемпионати бўлиб ўтади. Ёшлар терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Sahovat Sport Servis спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Тадбирлар президентимизнинг "Ўзбек спортчиларини 2020 йилда Японияда бўлиб ўтадиган XXXII Ёзги Олимпия ва XVI Параолимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги фармони ва Осиё оғир атлетика федерацияси (AWF) мусобақалари тақвимига мувофиқ амалга оширилади.

Қайд этилганидек, мусобақада турли вазн тоифасидаги маҳаллий ва хорижий спортчилар иштирок этади. Шунингдек, мусобақаларда Бутунжаҳон антидопинг ассоциациясининг (WADA) халқаро мутахассислари иштирок этадилар.

Халқаро меҳмонларни ўзбек халқининг бетакрор маданияти ва мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти билан таништириш мақсадида "Юнусобод теннис корти" мажмуаси майдонларида ўтказилган спорт тадбирларида халқ амалий санъати кўргазмаси очилиши режалаштирилган.

 

Сурат манбаи: vestifinance.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: