6 июлда Тошкент жамоат транспорти соат 3.30дан бошлаб ишлайди

Дата: 15:45, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 6 июлда Тошкент жамоат транспорти соат 3.30дан бошлаб ишлайди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

“6 июль, Рамазон ҳайити куни Тошкент жамоат транспорти ўз ишини тонгги 3.30дан бошлайди”, - деб келтиради “Газета.uz” автобусларга жойлаштирилган эълонлар матнини.

UzDaily.uzнинг таъкидлашича, “ушбу қарор Рамазон ҳайитининг байрам қилиниши ва номозга йўл олаётган кишиларга қулайлик яратиш масадларида қабул қилинган”.

Шунингдек, Тошкент метрополитени ҳам соат 4.00дан бошлаб қатнай бошлаши ҳам маълум қилинган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармони билан чоршанба, 6 июл куни дам олиш куни деб эълон қилинган.

Рамазон ҳайит – Ўзбекистондаги асосий диний байрамлардан бири бўлиб, муқаддас Рамазон ойида мамлакатнинг минглаб масжидларида Хатми Қуръон тадбирлари ўтказилди, таровеҳ номозлари ўқилди. Мусулмонлар Қуръони-каримни тўлиқ тинглаб, Яратгандан тинчлик ва фаровонлик сўриб ибодат қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: