6 ноябрда Ўзбекистонда электрон тижорат бўйича биринчи форум бошланади

Дата: 13:43, 06-11-2018.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – 6-7 ноябр кунлари Тошкентда электрон тижоратга бағишланган E-Commerce Day-2018 тармоқ конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Анжуманда экспертлар молия ва банк соҳаларининг, хусусан, интернет-тижоратнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этишади ва жаҳонда уни ривожлантириш борасидаги тажрибалар билан ўртоқлашилади. Шунингдек, молия инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашишади.

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигидан хабар еришларича, анжуманда А. Иванов (Россия ва бошқа мамлакатлардаги масофавий савдо миллий ассоциацияси президенти), Л.Зондберг (Россиянинг энг катта экспресс-етказиб берувчиси ва логистика оператори — DPD тижорат директори), Д. Григориев (Wunder Digital Agencyнинг ривожлантириш бўйича директори) ва бошқа машҳур мутахассислар иштирок этишади.

Шунингдек, анжуманда интернет-савдо провайдерлари (курьерлик хизматлари, бухгалтерия, молиявий хизматлари), чакана ва электрон савдо ҳамда хизматлар (дўконлар, интернет-дўконлар), АТ ва инновациялар соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар (инжиниринг, ишлаб чиқиш ва дастурий таъминот) ҳам қатнашишади.

Тадбир Ўзбекистонда электрон тижорат уюшмаси томонидан ташкил этилган. “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш маркази конференциянинг асосий ҳамкоридир.

Сурат манбаи: http://peasy.com.br

Янгилик билан ўртоқлашиш: