6 ойда Ўзбекистонда 3,437 млрд йўловчи ташилди

Дата: 11:18, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда турли транспорт воситалари ёрдамида 3,437 млрд киши ташилди (+4,7%), пассажир айланмаси 5,1% ўсиб, 45,8 млрд пасс/кмга етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Статистика қўмитасидан хабар беришларича, бундан 3,389 млрд киши (+4,8%) автомобиль транспорти билан, 10 млн (+12,6%) киши темир йўл транспорти билан, 36,2 млн киши (-4%) шаҳар электрик транспорти билан, 1,2 млн киши (-5,9%) ҳаво транспорти билан ташилган.

Пассажир айланмаси умумий ҳажмининг 1,832 млрд пасс/кмри (+1,1%) темир йўл транспортига, 40,461 млрд пасс/кмри (+6,5%) автомобиль транспортига, 3,261 млрд пасс/кмри (-7,7%) ҳаво транспортига, 245,2 млн пасс/км (-2,1%) шаҳар электрик транспортигага тўғри келмоқда.

Йўловчиларни ташишнинг кўпчилик қисми автомобиль транспорти ҳисобига тўғри келмоқда - 98,6%. Пассажир айланмасида ушбу йўналиш улуши 88,3% ташкил қилди.

Метрополитен орқали йўловчилар ташиш ва пассажир айланмаси 2013 йилнинг биринчи ярмига қараганда 6,7% пасайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: