6 ойда Жиззах вилоятида деярли 800 минг киши тиббий кўрикдан ўтказилди

Дата: 15:36, 31-10-2014.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6 ойида Жиззах вилоятида деярли 800 минг киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Олий Мажлис Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитасининг Жиззахда бўлиб ўтган кўчма йиғилишида баён қилинди.

Вилоят ҳудудида 262 даволаш-профилактика муассасаси, шу жумладан, 13 кўппрофилли поликлиника, 169 қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) фаолият юритмоқда.

Ҳудудда кейинги йилларда ўтказилаётган тизимли ишлар натижасида оналар ва болалар ўлимининг камайишига эришилгани, тиббий кадрлар салоҳиятининг оширилгани қайд этиб ўтилди. ҚВПлари ва бошқа тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланганлиги, уларнинг самарадорлиги ошганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: