6 тоннадан зиёд контрабанда ўзбек шакари Боткент вилоятининг “Жануб” божхонасида қўлга олинди

Дата: 11:32, 15-08-2016.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – 6 тоннадан зиёд контрабанда ўзбек шакари Боткент вилоятининг “Жануб” божхонасида қўлга олинди, деб хабар беради душанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“Жануб” тезкор божхонаси ходимлари Боткент вилоятининг Боткент тумани “Бужум” қишлоғида контрабанда товарлари, хусусан, оғирлиги 6050 кглик қумшакарни Ўзбекистон Республикаси томонидан божхона назоратини айланиб ўтиб олиб кирилиши факти аниқланди”, - деб хабар беради ҚР ДБХ.

Ушбу факт юзасидан “Жануб” тезкор божхонаси тергов бўлими томонидан Қирғиз Республикаси Жиноят кодексининг 204 моддаси 1 қисми бўича жиноят иши очилди.

Шунингдек, Боткент вилоятининг Боткент тумани “Тўрт-гул” сув омбори ҳудудида ҳар бирининг узунлиги 3 метр бўлган 30 дона контрабанда металл қувурларни Тожикистон Республикаси ҳудудидан божхона назоратини айланиб ўтиб олиб кирилиши факти аниқланди. Қувурларнинг умумий қиймати 270 минг қирғиз сўмига тенг.

Ушбу факт юзасидан “Жануб” тезкор божхонаси тергов бўлими томонидан Қирғиз Республикаси ҚР Жиноят кодексининг 204 моддаси 1 қисми бўйича жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: